Бугун Чемпионлар лигасининг янги мавсуми старт олади
Sport
−
09:48 568 1 minute
Бугун, 8 сентябрь куни Европа клубларининг энг нуфузли мусобақаси – UEFA Чемпионлар лигасининг 2026-2027 йилги мавсуми старт олади. Янги мавсумнинг лига босқичи биринчи тур учрашувлари 8-10 сентябрь кунлари ўтказилади.
Мусобақанинг биринчи турида 18 та учрашув бўлиб ўтади. Бугунги баҳслар орасида “Реал Мадрид” – “Интер”, “Порту” – “Манчестер Сити” ҳамда “Боруссия Дортмунд” – “Вильярреал” учрашувлари алоҳида эътиборли.
Эртага, 9 сентябрь куни эса “Барселона” ўз майдонида “Фейеноорд”ни қабул қилади, ПСЖ “Слован Братислава” билан, “Ливерпуль” эса “Атлетико Мадрид” билан куч синашади.
Бу мавсум Чемпионлар лигасида 36 та жамоа иштирок этади. Ҳар бир клуб лига босқичида саккизтадан учрашув ўтказади – тўрттаси ўз майдонида ва тўрттаси сафарда. Лига босқичи 2027 йил 27 январда якунланади.
Эслатиб ўтамиз, мавсум финали 2027 йил 5 июнь куни Мадриддаги “Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.
Live
All