“Ювентус” бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Спорт
−
27 Октябрь 3151 1 дақиқа
Бугун, 27 октябрь куни Италиянинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Игор Тудор истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, А Сериянинг 8-тури доирасидаги беллашувдан сўнг туринликларнинг хорватиялик устози Тудор муддатдан аввал ўз лавозимидан озод этилди. Жамоани вақтинчалик Массимо Брамбилла бошқаради.
Жамоа ҳозирда Италия чемпионатида 8 турдан сўнг 12 очко тўплаб, турнир жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Игор 2025 йилнинг март ойида “Ювентус” бош мураббийи этиб тайинланганди. Унинг қўл остида жамоа 24 учрашувда 10 та ғалаба, 8 дуранг ва 6 мағлубият кўринишидаги натижани қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ювентус” клуби UEFA томонидан молиявий фейр-плей (FFP) қоидаларини бузганликда гумонланиб, расмий текширув остига олинган эди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси