Чехия Тихановскаяни Беларусь раҳбари сифатида кутиб олди
Олам
−
08 Июнь 2021
10464Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Чехия парламенти Сенатида Беларусь раҳбари сифатида қабул қилинди. Бу ҳақда Чехия парламенти юқори палатаси Спикери Милош Вистрчил маълум қилган.
“2020 йил август ойида Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловлари адолатсиз ва ноқонуний бўлган. Сенат Светлана Тихановскаяни Чехияга ўзининг асосий меҳмони сифатида таклиф қилганидан шуни тушуниш мумкинки, Чехия Сенати уни Беларусь Президенти деб билади, шахсан мен ҳам шундай ҳисоблайман”, деган у.
Таъкидланишича, Тихановская бугун, 8 июнь куни Чехия Президенти Милош Земан ва Республика Бош вазири Андрей Бабиш билан учрашади. Бундан ташқари, у Республика Ташқи ишлар вазири Якуб Кулганек билан ҳам учрашиши кутилмоқда. Шунингдек, эртага, 9 июнь куни Тихановская фахрий меҳмон сифатида парламентнинг юқори палатаси аъзолари билан кўришиши таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Светлана Тихановская кейинги президентлик сайловларида қатнашмоқчи эмаслиги сабабли сиёсий партия яратмаслигини маълум қилганди.
LiveБарчаси