Тихановская сиёсий партия яратиш тўғрисида фикр билдирди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская кейинги президентлик сайловларида қатнашмоқчи эмаслиги сабабли сиёсий партия яратмаслигини маълум қилди.  

"Менинг партия тузмаслигим аниқ", деган у. 

Шунингдек, у Беларусь Президенти лавозимига собиқ даъвогар Виктор Бабарико ва Беларусь мухолифатининг мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси аъзоси Павел Латушконинг жамоалари томонидан айтилган ўз партияларини яратиш режаларига изоҳ берган. 

"Бу беларуслар учун ҳаракатга келтирувчи куч", деб таъкидлаган Тихановская. 

Шунингдек, у партияларни яратиш ҳамфикрларни бирлаштиришнинг табиий жараёни эканига ишора қилган. 

У янги сайловларда иштирок этишдан бош тортишни Беларуснинг амалдаги Президенти Александр Лукашенконинг иштирокисиз қайта сайлов ўтказиш учун шароит яратиш ҳақидаги ғояси билан изоҳлаган. 

Аввалроқ, Беларусь махсус хизматлари президентликка собиқ номзод Светлана Тихановскаяни террористик фаолиятга алоқадор шахслар ва ташкилотлар рўйхатига киритганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

партия Тихановская

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг