Чегарада безорлик қилганлар ушланди

Олам

image

Қирғизистоннинг Панфилов туманидаги "Чалдовар" назорат-ўтказиш пунктида безорилик натижасида уч киши қўлга олинди. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси  ходимлари ва маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлгани сабабли жиноий иш қўзғатилган.

“Чалдовар қишлоғида уч нафар фуқаро ушланди: 29 ёшли Б.A., 26 ёшли Т.Б. ва 23 ёшли A.Ч. Уларга нисбатан суд икки ойлик қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Ушбу жиноятда иштирок этган бошқа шахсларни аниқлаш учун бир қатор тергов ва тезкор чоралар кўрилмоқда. Суд-тиббий экспертизалари тайинланди", дейилади вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

"Судгача тергов жараёни давом этмоқда ”,  деди милиция бўлими ходими. 

Шу йилнинг 28 сентябрь куни Қириғизистон давлат хавфсизлик қўмитасининг "Чалдовар-йўл" назорат-ўтказиш пунктида тезкор-қидирув ишлари давомида маҳаллий аҳоли калтакланган.

Тўқнашувни тўхтатиш учун чегарачилар ҳавога ўқ отган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Чегара Чолдовар безорлик

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг