Чегара яқинида 12 кишининг музлаган мурдаси топилди
Олам
−
03 Февраль 2022
29362Туркиянинг Греция билан чегараси яқинида 12 муҳожир совуқ шароитда ҳалок бўлди. Давлатлар фожиада бир-бирини айбламоқда.
Гап шундаки, кеча, 2 февраль куни Пашакўй қишлоғи яқинидаги (Туркия шимоли-ғарбидаги Эдирна вилояти) Мандакору шаҳрида 11 нафар музлаган муҳожирлар жасади топилган эди. Яна бири кейинроқ шифохонада вафот этди.
Туркия Греция чегара амалдорларини гуруҳни чегарадан ортга қайтишга мажбурлаганликда, оқибатда эса улар вафот этганида айбламоқда. Греция бу даъвони кескин рад этди.
Икки Ўрта ер денгизи давлати ўзларининг умумий қуруқлик ва денгиз чегараларини кесиб ўтган муҳожирлар тақдири юзасидан тез-тез тўқнаш келишади.
Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг даъво қилишича, юнон чегарачилари одамларнинг кийими ва пойабзалларини ечиб, совуқ ҳавода уларни қайтариб юборган.
Айни пайтда Греция миграция вазири Нотис Митарачи ўлимлар фожиа эканини айтмоқда.
“Бу ҳодиса ортидаги ҳақиқат менинг ҳамкасбим томонидан илгари сурилган ёлғон пропагандага ўхшамайди”, дейди у.
Совуқдан музлаб вафот этган 12 нафар ноқонуний муҳожирнинг жасади бугун, 3 февраль куни Греция билан чегарадош Эдирна вилоятидан Истанбулга етказилган.
Жасадлар топилган ҳудуддан бугун ҳам музлаб ўлган яна 7 нафар муҳожирнинг жасади топилгани айтилмоқда. Қайд этилишича, уларнинг жасадлари Туркия суд-тиббий экспертизаси етказилади.
LiveБарчаси