Чеферин ўз лавозимига қайта сайланди

Спорт

image

Бугун, 5 апрель куни Лиссабонда бўлиб ўтган UEFA'нинг 47-конгрессида Александр Чеферин ташкилот президенти этиб қайта сайланди.

Чеферин яна тўрт йил давомида Европа футбол уюшмалари иттифоқи президенти лавозимида ишлайди. У сайловда ягона номзод сифатида ғолиб бўлди. 

55 ёшли футбол амалдори 2016 йилдан бери UEFA'га раҳбарлик қилиб келмоқда. Словениялик мутахассис UEFA тарихидаги еттинчи президент бўлиб, у 2019 йилнинг февралида қайта сайланганди.

Функционер карьерасини адвокатликдан бошлаган, 2011 йилдан эса у Словения футбол иттифоқини раҳбари этиб тайинланди. 2016 йилда Чеферин коррупцияга алоқадорлиги сабабли UEFA'даги фаолиятини тўхтатган франциялик Мишел Платинининг ўрнига ташкилот президенти этиб сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол UEFA Александр Чеферин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг