Чакарбарти Мирзиёевнинг ислоҳотлари натижаси ва ЕОИИга аъзолик ҳақида интервью берди
Интервью
−
10 Август 2020
18800“Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисоди жуда яхши ривожланмоқда ва бу йилига 5-6 фоизни ташкил этмоқда. Бунда эса Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни кўраман”, дейди Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Озарбайжоннинг “Trend” нашрига берган интервьюсида.
“Ушбу ислоҳотлар сармоявий муҳитни яхшилаш, валюталар, нархлар ва савдони эркинлаштириш, солиқ ставкаларини пасайтириш ва мажбурий меҳнатдан воз кечишни ўз ичига олади. Сиёсий ислоҳотлар билан бир қаторда, ушбу ёндашув “The economist" журнали томонидан Ўзбекистоннинг 2019 йилда ҳақли равишда “Йил мамлакати” деб тан олинишига олиб келди. Иқтисодий ўсиш ҳукуматга ўз даромадларидан саноатда ҳам, измат кўрсатиш соҳасида ҳам инвестицияларни кўпайтириш учун фойдаланишга имкон берди”, дейди Чакрабарти.
ЕТТБнинг собиқ президентининг сўзларига кўра, барча мустақил баҳолаш кўрсаткичлари (масалан, Жаҳон банки), Ўзбекистоннинг бизнес секторида шаффофлик ошиб бораётганини кўрсатмоқда.
Унинг таъкидлашича, Жаҳон банкининг "Иш юритиш қулайлиги" сўнгги ҳисоботида, Ўзбекистон охирги ўн икки ой ичида ишбилармонлик муҳити энг яхшиланган йигирма мамлакат қаторига киритилган.
"Ўзбекистон ўз эътиборини инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, солиқларни тўлаш тартибини соддалаштиришга, савдодаги тарифсиз тўсиқларни камайтиришга, шунингдек шартномалар бажарилишини сезиларли даражада енгиллаштиришга қаратди. 2011 йилда Ўзбекистон Жаҳон банки рейтингида 166-ўринни эгаллади. 2019 йилда Президент Мирзиёйев томонидан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон 69-ўринга кўтарилди”, дейди Чакрабарти.
Мутахассис сўзида давом этаркан, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо такшилотига кириш бўйича музокаралари қайта бошланганидан мамнунлигини билдирди.
"Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш жараёни қайта бошлангани жуда яхши янгилик. Аъзоликка эришиш учун ҳали кўп иш қилиниши керак, аммо Ўзбекистон ушбу устувор йўлда АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония ва Жанубий Кореянинг кўчагидан фойдаланмоқда", дейди Чакрабарти.
Шунингдек, у ЖСТга аъзо бўлиш жараёни келгусидаги иқтисодий ислоҳотларнинг катализаторига айланиши мумкинлигини ва ушбу нуфузли ташкилотга қўшилиш Ўзбекистон экспортининг жаҳон бозорларининг 95 фоизига киришига имкон беришини таъкидлади.
“АҚШда ҳар йили қайта кўриб чиқиш керак бўлган Жексон-Веник тузатишларидан воз кечиш, Ўзбекистон ҳукумати амалга ошираётган ислоҳотларни тан олади ва иқтисодиётга ҳам фойдали бўлади. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзоликка келсак, Ўзбекистон қўшнилари Қозоғистон ва Қирғизистон тажрибасига таяниб, харажат ва манфаатларни синчковлик билан кўриб чиқиши керак”, дейди Чакрабарти.
Маълумот ўрнида, Сума Чакрабарти Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2012 йилдан 2020 йилгача бошқарди. Икки муддат раислик лавозимини эгаллаган Чакрабарти жорий йилнинг 2 июль куни истеъфога чиқди. Шавкат Мирзиёев мамлакатда қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш жараёнларини фаол қўллаб-қувватлагани учун Сума Чакрабарти Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.
Шавкат Мирзиёев Президент лавозимини эгаллаганидан буён 4 маротаба – 2017 йилнинг 17 март куни, 2018 йилнинг 1 август куни, 2019 йилнинг 10 июнь куни ва 2020 йилнинг 5 март куни Сума Чакрабартини қабул қилган. 2020 йилнинг 11 июнь куни у билан видеоалоқа орқали музокара ўтказган.
LiveБарчаси