Сума Чакрабарти 8 йилдан кейин ЕТТБ президентлигидан кетишини маълум қилди
Олам
−
16 Июнь 2020
3914Европа тикланиш ва тараққиёт банкини 8 йилдан бери бошқариб келаётган Сума Чакрабарти 2 июль куни ўз ваколатларини топширади. Бу ҳақда у Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.
61 ёшли асли ҳиндистонлик инглиз мутахассиси 2012 йил 18 майида ЕТТБ президенти этиб сайланганди. 2016 йил майида эса иккинми муддатга банк президенти этиб сайланган.
2 июлда Чакрабарти истеъфосидан кейин банкка унинг биринчи вице-президент Юрген Ригтеринк вақтинча раҳбарлик қилади. ЕТТБ президентлиги учун сайлов кузда бўлиб ўтади. Акционерлар йиғилишининг аниқ санаси кейинроқ маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЕТТБ ҳамкорлиги тикланиб, биргаликдаги лойиҳалар портфели қарийб 1,2 млрд долларга етган. Андижон шаҳрида офисини очган халқаро молия муассасаси Урганч шаҳрида ҳам ваколатхонасини ишга туширишни режалаштирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь