Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини қабул қилди
Жамият
−
23 Февраль 5565 1 дақиқа
Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, маслаҳатчининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинган.
Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, умумтаълим муассасалари салоҳияти ва инвесторлар билан стратегик коммуникацияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Иқтисодий ислоҳотлар, давлат бошқаруви, таълим соҳаларидаги илғор халқаро тажриба ва стратегик режалаштириш амалиётини изчил жорий этиш муҳимлиги таъкидланган.
Шунингдек, халқаро майдонда Ўзбекистон инвестиция салоҳиятини тарғиб қилишни янада кенгайтириш масаласига тўхталиб ўтилган.
Live
Барчаси