Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади
Жамият
−
14 Июль 2020
6635Ўзбекистон Республикаси Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабартини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади. Президентнинг тегишли фармони ҳам имзоланди.
Сума Чакрабарти Ўзбекистон ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги улкан хизматлари учун тақдирланди.
“Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурларининг самарадорлигини таъминлашга, саноат ва инфратузилма тармоқларини модернизация қилиш бўйича устувор инвестициявий лойиҳаларга қўшаётган шахсий ҳиссаси ва кўмаги, мамлакатда қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш жараёнларини фаол қўллаб-қувватлагани учун Сума Чакрабарти Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин”, дейилган фармонда.
Эслатиб ўтамиз, Европа тикланиш ва тараққиёт банкини 8 йилдан бери бошқариб келаётган Сума Чакрабарти 2 июль куни ўз ваколатларини топширди.
LiveБарчаси