Коронавирус ҳақида ахборот берувчи Call-марказга саёҳат
Жамият
−
17 Март 2020
11980Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 11 нафарга етди. Мамлакатда 2100 киши карантинда ушлаб турилибди. Уч кун ичида коронавирус юқтирганлар сони ортиб бориши аҳоли орасида ваҳима уйғонишига сабаб бўлмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса кеча, 16 март куни тун-у кун фаолият юритувчи Call-марказни ишга туширди.
Фуқаролар 1003 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб коронавирус ҳақида тўлиқ маълумотлар олишлари, ўзлари ва яқинлари саломатлиги билан боғлиқ саволларинга жавоб топишлари мумкин.
Call-марказда 200 дан ортиқ ходим 24 соат иш олиб боради ва улар ҳар 6 соатда навбат алмашиб фуқароларга ўзбек ва рус тилларида жавоб беришади.