Буюк Али изидан бориб “ёввойи”ни нокаутга учратаман – Лопес
Спорт
−
24 Ноябрь 2021
3112Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида WBC, WBА Super, WBО, IBF ва The Ring йўналишлари бўйича Жаҳон чемпиони Теофимо Лопес (16-0, 12 КО) Жорж Камбососга (19-0, 10 КО) қарши жанг ҳақида фикр билдирди. Мутлақ чемпионлик жанги жорий йилнинг 27 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Madison Square garden” аренасида ўтказилади.
“Инсон ўз ўрнини билиши керак. Беллашув куни Худо мен орқали Комбососни камтар қилади. Аксарият одамлар ўтакетган шуҳратпараст ва бу нормал ҳолат. Бироқ, гап шундаки, баъзида ҳаддимизни билмай қоламиз. Жорж ҳеч қачон чемпион бўлолмайди. Чунки у ҳам одатий жангчилар каби пул учун жанг қилади. Жоржни мутлақо ҳурмат қилмайман. Муҳаммад учратаман. У онамни ҳақорат қилган”, дейди Лопес
Шунингдек, 25 ёшли Теофимо Муҳаммад Алини барча даврларнинг энг буюк чемпиони сифатида тан олишини айтиб ўтди:
“Ҳамма гап халқ чемпиони бўлишда. Али бокснинг энг буюк устаси эди. У спорт ривожига жуда кучли таъсир кўрсатган”.
Лопес ниҳоят ўзининг мажбурий рақибига қарши белбоғларини қўйди ва чемпион ва мағлуб бўлмаган австралиялик ўртасидаги жангни ташкиллаштиришга бўлган олдинги икки уриниш муваффақиятсизликка учраганидан кейин узоқ давом этган достонни якунлади.
Маълумот учун, “The Takeover” 2020 йил 17 октябрда енгил вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Василий Ломаченкони мағлуб этганидан бери бир йилдан ортиқ вақт давомида рингга кўтарилмади.
LiveБарчаси