АҚШ Муҳаммад Али тасвирланган почта маркаларини чиқаради

Спорт

image

АҚШ почта хизмати машҳур боксчи Муҳаммад Али тасвирланган фахрий почта маркасини чиқаради. Бу ҳақда NBC News нашри хабар беради.

Манбага кўра, Алининг биринчи почта маркаси жорий йилнинг 15 январь куни боксчининг она шаҳри Луисвиллда тақдим этилади. Маркаларда “Associated Press” томонидан 1974 йилда олинган оқ-қора фотосурат акс эттирилган бўлиб, унда Али ўзининг машҳур бокс услубида тасвирланган. Ҳар бир варақда 20 та почта маркаси мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида Алининг йўл-йўл чизиқли костюмдаги фотосурати ҳам жойлаштирилган. Шу орқали афсонавий боксчининг нафақат спортдаги, балки инсонпарварлик ютуқлари ҳам эътироф этилади. 
Маълумотларга кўра, жорий босқичда 22 миллион почта маркаси босилган ва улар сотиббўлингач, қайта нашр этилиши режалаштирилмаган.

Муҳаммад Али тарихдаги энг машҳур профессионал боксчилардан бири бўлиб, 1960 йилги Олимпиада ўйинларида ғолиб чиққан, оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони (1964, 1974, 1978) бўлган. У беш карра “Йил боксчиси” ва “Ўн йилликнинг энг яхши боксчиси” унвонлари соҳиби ҳисобланади. Фаолияти давомида 61 та жанг ўтказиб, 56 тасида ғалаба қозонган (37 таси нокаут билан).Фаолиятини тугатгандан сўнг, Али 1998-2008 йилларда UNICEF’нинг фахрий элчиси бўлиб ишлаган. 
Маълумот учун, Муҳаммад Али 2016 йилда 74 ёшида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Муҳаммад Али почта маркаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг