Бўрижардан 73 ёшли эркакнинг жасади топилди
3-саҳифа
−
10 Август
5581Кеча, 9 август куни Тошкентдаги каналдан 73 ёшли эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 15:30 ларда Чилонзор туман ИИО Фуқароларни мувофиқлаштириш бошқармасига келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар Сеул кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи Бўрижар каналининг қирғоғидан 1951 йилда туғилган Ш.А.нинг жасади тан жароҳатларисиз топилган.
Кейинроқ жорий йилнинг 4 август куни Ш.А.нинг Шайхонтоҳур туманидаги яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетганлиги ҳақида оила аъзолари томонидан Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБга хабар берилганлиги аниқланган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади маълумотномада.
Эслатиб ўтамиз, 19 июнь куни Бўрижар каналидан 20 ёшли йигитнинг ўлиги топилганди.
LiveБарчаси