“Бунёдкор” – “Насаф” ўйинидаги можаролар тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилади
Спорт
−
18 Апрель 2023
6578Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Насаф” (1:1) учрашуви тугагач, икки жамоа вакиллари ўртасида юзага келган вазият тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда ЎФА ва ЎзПФЛ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мавжуд видеоматериаллар ҳамда учрашув расмийлари ҳисоботи ўрганиб чиқилмоқда.
Барча маълумот ва материаллар тартиб-интизом қўмитасига тақдим этилади. Айбдорлар аниқланиб, уларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрель куни бўлиб ўтган баҳсдан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида оммавий муштлашув юз берганди. Меҳмонлар мураббийининг таъкидлашича, жанжал келиб чиқишига “Бунёдкор” аъзоси Даврон Эргашевнинг Қарши жамоаси футболчиларига нисбатан ножоиз ҳаракати сабаб бўлган.
LiveБарчаси