“Бунёдкор” – “Насаф” ўйини якунида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
Спорт
−
17 Апрель 2023
26578Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 6-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Насаф” учрашуви якунланди. Муросасиз баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Ўйинда киритилган голларга “Насаф”дан Ғолиб Ғайбуллаев, “Бунёдкор”дан эса Алексей Носко муаллифлик қилди.
Учрашувдан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида оммавий муштлашув юз берди.
Меҳмонлар мураббийининг таъкидлашича, жанжал келиб чиқишига “Бунёдкор” аъзоси Даврон Эргашевнинг Қарши жамоаси футболчиларига қилиқ кўрсатгани сабаб бўлган.
“Йигитлар ўйиндан сўнг ҳакам билан суҳбатлашиб, секин майдонни тарк этаётганди. Биз ҳам бир четда тургандик. Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди. Бу футболчига ярашмасди. Мен олдига бориб, унга дакки бердим. Унда бундай ҳолат биринчиси эмасди. Лицензиямни олиб қўйишар эмиш. Майли, олаверишсин. Бу қўрқинчли эмас. Лекин бу ҳолат адолатдан эмас”, дейди Бердиев.
LiveБарчаси