Бундестаг Мерцни Германия канцлери этиб сайлади

Олам

image

Бундестаг овоз беришнинг иккинчи босқичида Христиан-демократик иттифоқ раҳбари Фридрих Мерцни Германия канцлери этиб сайлади.

Мерц сайланиши учун 316 овоз керак эди, у 325 овоз олди. Унинг номзодига 289 депутат қарши овоз берди, 1 нафари бетараф қолди.

“Мен овоз бериш натижаларини қабул қиламан”, деди бугун, 6 май кунги овоз беришнинг биринчи босқичида ғалаба қозона олмаган Мерц.   

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 май куни Берлиндаги Бендлерблок ҳарбий мажмуаси ҳовлисида Германия канцлери Олаф Шольц билан видолашув маросими бўлиб ўтган эди. Анъанавий “Буюк оқшом шон-шуҳрати” (Der Große Zapfenstreich) маросимида сўзлаган Шольц ҳамжиҳатликка, демократик қадриятларни асраб-авайлашга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Фридрих Мерц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг