Булунғурда ўқувчи қизлар муштлашди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган 22- ҳамда 23-сонли умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар ўртасида муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Жанжал жорий йилнинг 25 апрель куни соат 16:30 ларда Булунғур тумани марказида жойлашган “Диёр” спорт мажмуаси майдонида юз берган. Муштлашув юқоридаги икки мактабнинг 8-синф ўқувчи қизлари бир-бирларига нисбатан турли ҳақоратли сўзлар айтганлиги оқибатида келиб чиққан.

Ҳолат Булунғур тумани ИИБ томонидан расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра ушбу ҳолат мактабларнинг жамоалари ҳамда қизларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда бешта қиз бир бўлиб мактабдошини калтаклаганди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Булунғур муштлашув ўқувчи қизлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг