Бухородан учган самолёт двигателида носозлик юзага келди
Жамият
−
16:38
4158Бугун, 15 январь куни Бухоро-Москва йўналиши бўйича парвоз қилаётган Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниясининг А-320 самолёти манзилига яқинлашаётганда двигателида носозлик юзага келган. Бу ҳақда “Aviaincident” хабар берди.
Маълум қилинишича, экипаж командири қўнишга устуворлик беришни сўраган ва Внуково аэродромида кўк рангли огоҳлантириш эълон қилинган. Бу парвоздаги авиация ҳодисасини, яъни самолётнинг фавқулодда (мажбурий) қўнишни англатади.
Шундан сўнг, Ўзбекистон ҳаво йўлларининг А-320 самолёти хавфсиз қўнишга муваффақ бўлган.
Авиаташувчининг хабар беришича, Внуково халқаро аэропортида самолётнинг техник носозлиги Ўзбекистон ҳаво йўлларининг бир неча рейслари кечишига олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airwaysʼнинг Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган рейси бортдаги маст йўловчи сабабли Россиянинг Қозон шаҳри аэропортида фавқулодда қўнганди. Олдинроқ эса, бортида 173 йўловчи билан Санкт-Петербургдан Самарқандга йўл олган яна бир самолёт стабилизатор носозлиги сабабли Москванинг Внуково аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган эди.
LiveБарчаси