АҚШдан Ўзбекистонга учган самолёт фавқулодда қўнди

Жамият

image

Uzbekistan Airways’нинг Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган рейси бортдаги маст йўловчи сабабли Россиянинг Қозон шаҳри аэропортида фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Flightradar 24” маълумотларида келтирилган.

Маълумотларга кўра, 26 ёшли С.У. парвоз давомида спиртли ичимлик истеъмол қилган ва ўзини номақбул тутган. Бу бошқа йўловчиларга ёқмаган ва улар унга огоҳлантириш берган, аммо маст йўловчи тинчланишни истамаган. Шу сабабли у боғлаб қўйилган ва Boeing 787 самолёти бугун, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 6:10 да Қозонда қўнишга мажбур бўлган. Парвоз деярли 13 соатлик масофада вақтинча тўхтатилган.

Ҳодисага сабабчи бўлган эркак рейсдан чиқарилиб, полиция бўлимига олиб борилган ва унга нисбатан протокол тузилган. Сомолёт 3,5 соат кечикиш билан Тошкентга муваффақиятли етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бортида 173 йўловчи билан Санкт-Петербургдан Самарқандга йўл олган Boeing 737 самолёти стабилизатор носозлиги сабабли Москванинг Внуково аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг