Бухородан Тошкентга 3 тонна яроқсиз гўшт олиб кетаётганлар тўхтатиб қолинди
Жамият
−
06 Июнь 2021
10017Бухоро вилоятидан Тошкентга сотиш мақсадида олиб кетилаётган 3 тонна сифатсиз гўшт Навоийда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 июнь кунидан 5 июнь кунига ўтар кечаси соат 00:25 ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Самарқанд” ЙПХ масканида “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, Бухоро вилояти Пешкў туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги ISUZU русумли автотранспорт воситаси Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган.
Натижада автомобиль юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган 160 килограмм йирик шоҳли қорамол гўшти, 200 дона йирик шоҳли қорамолнинг каллалари ҳамда 12 та қопда 1,5 тонна бўлган товуқ гўштлари жами 3 тоннага яқин маҳсулотларни олиб кетаётгани аниқланган.
Ушбу олиб кетилаётган маҳсулотларнинг сифатига аниқлик киритиш мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда масъул ходимлар томонидан текширилганда, фуқаро ушбу гўшт маҳсулотларини Вазирлар Маҳкамасининг 386-сон қарори талабларини бузган ҳолда (ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда) Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб тушунтириш ишлари олиб борилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 3 июнь кунидан 4 июнь кунига ўтар кечаси, соат тахминан 23:20 ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Самарқанд” ЙПХ масканида “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, Бухоро вилояти Пешкў туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган Н.Ҳ. бошқарувидаги Lacetti Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган.
Натижада автомобиль юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган 105 килограмм йирик шоҳли қорамол гўштини Вазирлар Маҳкамасининг 386-сон қарори талабларини бузган ҳолда (ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда) Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.
LiveБарчаси