Бухородаги боғчада эркак ўғли билан уришган 5 яшар болани урди (видео)
3-саҳифа
−
29 Июнь
10856Бухоро вилоятидаги боғча тарбияланувчиларидан бирининг отаси бошқа бир болани урди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Билдирилишича, 2024 йил 24 июнь куни Олот тумани Тиббиёт бирлашмаси навбатчи шифокори Г.Ҳ. Ички ишлар бошқармасига тумандаги мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси (2019 йилда туғилган) А.Ю. тан жароҳати билан олиб келинганини билдирган.
Ўтказилаётган терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, 24 июнь куни мазкур боғчада бўлган А.Ю. бошқа бола А.С. (2019 йилда туғилган) билан уришган, шу сабабли А.С. нинг отаси Х.Ф. А.Ю. ни юзига уриб, жароҳат етказган.
“Ҳозирда болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 6 яшар ўгай ўғлини камар билан урган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь