Бухорода зилзилалар тўхтамаяпти: 1 кунда 3 марта ер қимирлади

Жамият

image

Бугун, 22 май куни Ўзбекистон ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 10:44 да юз берган. Магнитудаси 4, чуқурлиги 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км жанубий-ғарбда жойлашган Жондор туманида. Координаталари: 40,26 даража шимолий кенглик, 63,11 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Газли шаҳрида 2-3 балл, 32 км;
  • Пешкў туманида 2 балл, 44 км;
  • Қоракол туманида 2 балл, 54 км;
  • Жондор туманида 2 балл, 60 км.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 май куни Бухоро вилоятида 3,8, 3,4 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Қолаверса, бугун, 22 май куни Бухоро вилоятида 4 ва 3,8 магнитудали зилзила бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг