Бухорода яна 4 магнитудали зилзила бўлди
Жамият
−
22 Май 2213 1 дақиқа
Бугун, 22 май куни Ўзбекистон ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 01:32 да юз берган. Магнитудаси 4, чуқурлиги 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 519 км жанубий-ғарбда жойлашган Жондор туманида. Координаталари: 40,28 даража шимолий кенглик, 63,19 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Ғазли шаҳрида 3 балл, 28 км;
- Пешку туманида 2-3 балл, 38 км;
- Қоракўл туманида 2 балл, 56 км;
- Жондор туманида 2 балл, 57 км.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 май куни Ўзбекистон ҳудудида 3,8 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Live
Барчаси