Бухорода “заправка”лар ёпилди
Жамият
−
18 Февраль
6089Бугун, 18 февраль куни соат 06.00дан бошлаб Бухородаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, шу кунларда Ўзбекистонда кузатилаётган совуқ ҳаво оқими, шунингдек, кучли ёмғир ва шамол сабаб юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келмоқда ва газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида узилишлар рўй бермоқда.
Газ босимининг камайишини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш белгиланган.
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилиши қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши ортидан яқин орада метан “заправка”лар иш жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси