Бухорода ўқувчиларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Қурбон бор (видео)
3-саҳифа
−
18 Март
18255Бугун, 18 март куни Бухоро вилояти Когон туманида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Ҳодиса бугун, 18 март куни соат 10:30 лар атрофида Бухоро вилоятининг Когон тумани ҳудудидан ўтувчи А-380б автомобиль йўлининг 32-километри ҳамда 4Р-69 автомобиль йўлининг 6-километри кесишган чорраҳада содир бўлган.
1991 йилда туғилган ҳайдовчи О.Ш. бошқарувида бўлган автобус ҳамда 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган юк автомобили тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида бир нафар автобус йўловчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, бир нафар йўловчи тан жароҳати олган. 25 нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Фожиа юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тафсилотлар юзасидан қўшимча маълумот берилиши билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳаракатланувчи иккита автобус ёниб кетган эди.