Бухорода трактор тиркамаси зовурга ағдарилди. Қурбонлар бор

Жамият

image

Кеча, 12 май куни соат 13:10 ларда Бухоро вилояти, Ромитан тумани, “Қумработ” МФЙ, Сарой қишлоғида трактор тиркамасининг зовурга ағдарилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати маълум қилди.

1975 й.т. О.И. “МТЗ-80” русумли трактори билан “Нормурод Ниёз” фермер хўжалиги дала ҳудудида, транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланмаган чўл ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда, ёмғир ёғиб, ҳудуд лой бўлганлиги сабабли, трактор тиркамаси сирпаниб, зовурга ағдарилган.

Натижада, тиркама устида бўлган фуқаролар 1987 й.т. Ш.П. (аёл), 1986 й.т. О.И. (аёл)лар воқеа жойида вафот этган, 1982 й.т. Ф.Ж. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бухоро трактор

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг