Бухорода суд раисининг хонасидан 50 минг доллар топилди

3-саҳифа

−

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар суди раисининг хизмат хонасида ўтказилган тадбирда 50 минг доллар топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хусусан, хабарларда 10 минг доллари ўша вақтда суд раисининг хонасида бўлган адвокатнинг чўнтагидан, қолган 40 минг доллари эса хонадаги шкафдан олингани айтилди. Мазкур хабарлар юзасидан Судьялар олий кенгаши муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича адвокатга нисбатан тергов ҳаракатлари, судьяга нисбатан эса Судьялар олий кенгаши томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Айни пайтгача хизмат текшируви ва тергов жараёнида судьянинг адвокатдан пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи бирор-бир далил аниқланмаган.

Пул маблағлари адвокатнинг ёнидан ва судьянинг хизмат хонасига кириш қисмидаги шкафнинг очиқ, барчага кўриниб турадиган ўрта қисмидан расмийлаштириб олинган. Айни пайтда хизмат текшируви ҳамда тергов жараёнлари давом этаётмоқда ва натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Идора тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик ҳамда айбсизлик презумпциясига риоя қилган ҳолда, шошилинч хулоса чиқармасликни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг судья ёрдамчиси 2500 АҚШ доллари пора олаётган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг