Бухорода оёғи билан пианино чалган “маэстро” бўйича муносабат берилди

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабида бўлгани айтилаётган, уста-қурувчиларнинг мусиқа асбобининг устига чиқиб, "куй чалгани" акс этган видео тарқалди. Бунга Бухоро вилояти маданият бошқармаси ўз муносабатини билдирди. 

Маданият бошқармасининг билдиришича, тармоқларда тарқалган маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. 

“Боқий Бухоро тарихий-этнографик парки қурилиши муносабати билан Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби барча жиҳозлари, шу жумладан, барча мусиқа асбоблари билан бошқа бинога кўчирилган. Бухородаги қурилиш ишларига жалб этилган уста-қурувчилар эса видеодаги каби махсус кийим-бошда бўлмаган”, дейилади муносабатда.

Маданият вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабининг Бухоро шаҳар, Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси 1-уйда жойлашган биноси мазкур ҳудуд Бухоро шаҳар туризм марказига айлантирилаётгани муносабати билан бузиладиган бинолар рўйхатига киритилган. 

Шунингдек, келгусида Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби учун замон талабларига мос янги ўқув бинолари, ётоқхона ҳамда концерт зали қуриб берилиши режалаштирилган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг