Бухорода мудҳиш ЙТҲ: Nexia 9 яшар боланинг устига ағдарилди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 23 ноябрь куни Бухоронинг Қоракўл туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлди. Унда 9 яшар бола автомобиль тагида қолиб, жароҳатланди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

ЙТҲ 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобиль йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида содир бўлган. 

1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. Nexia-2 русумли автомобилда тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни етаклаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юбориб, автомобиль ағдарилган.

ЙТҲ натижасида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг