Бухорода икки электрик иш вақтида вафот этди
3-саҳифа
−
08 Октябрь
9029Жорий йилнинг 2 октябрь куни Бухоро вилоятида жойлашган “Қоракўл” подстанциясида 2 нафар мутахассис техник носозлик оқибатида вафот этган. Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жамиятнинг “Бухоро магистраль электр тармоқлари” филиалига қарашли 500 кВ кучланишли подстанциясида 2 нафар мутахассис ўлимига сабабчи бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Содир бўлган бахтсиз ҳодиса тўғрисида шу куннинг ўзида тегишли органларга хабар берилган. Айни пайтда бахтсиз ҳодиса сабаблари ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.
QALAMPIR.UZ ҳодиса юзасидан жамият матбуот котиби билан боғланди. Унга кўра, вафот этган ходимларнинг оиласига компенсация тўловлари амалга оширилиши таъминланади. Ҳолат юзасидан яна қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги шлакоблок ғишт ишлаб чиқарадиган заводда ишчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлганди. “Заргарон” МФЙ Кудре қишлоғида яшаган Ғ.Қ. “СНАКМАN” русумли юк машинаси тиркамасидаги цементни тушираётган вақтида унинг борти тушиб кетиши оқибатида оғир жароҳат олиб, вафот этган. Фожиага сабаб бўлган тиркамали юк машинаси Ғиждувон туманида жойлашган жарима майдончасига жойлаштирилиб, унинг техник созлиги текширилиши белгиланган.
LiveБарчаси