Бухорода ҳоким ёрдамчиси Nexia-2'да мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бола ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
21 Сентябрь
5723Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокимининг “Ифтихор” МФЙ бўйича ёрдамчиси Элёр Тошпўлатов ўзининг бошқарувидаги Nexia-2 автомобилида содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 10 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш учун Ромитан тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори Рустам Султонов билан боғланди.
Султоновнинг сўзларига кўра, ҳолат кеча, 20 сентябрь куни ва ҳақиқатдан ҳам ҳоким ёрдамчиси томонидан содир этилган. Ўқувчи тумандаги 7-сонли мактабнинг 3-синфида таҳсил олган. Билдирилишича, ҳозир ҳам ички ишлар ходимлари воқеа жойида.
Таҳририят ҳодиса бўйича Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати билан боғланганда, ЙТҲ ҳақида ҳануз маълумотга эга эмаслигини билдирди. Иккинчи бор алоқага чиқилганда Ромитан тумани ИИБ бошлиғи билан алоқага чиққани ва унинг мажлисда эканини, мажлисдан чиққач маълумот беришини билдирди. Туман ва вилоят ҳокимликлари билан боғланишнинг имкони бўлмади.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳалигача расмий маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, икки кун олдин – 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида BYD русумли автомобиль мактаб ўқувчисини уриб юборганди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда тиббий муассасага олиб борилаётган пайтда олган жароҳатлари сабаб вафот этганди.
LiveБарчаси