Ўзбекистонда қарийб 9 минг ҳоким ёрдамчиси лавозимидан “учади”. Агар...
Local
−
13:08 3051 1 minute
Ўзбекистонда қарийб 9 минг ҳоким ёрдамчиси лавозимига қайта тайинловлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда бугун, 3 сентябрь куни Ўзбекистон етакчиси камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўз очди.
Унда қайд этилишича, кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади.
Энди Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.
Туман штаблари маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларини “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказади.
Бунинг учун 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари вазифа бажарувчи этиб тайинланади, фидойи ва ташаббускор кадрлар лавозимига қайта тайинланиб, ишига нолойиқлар янгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент мазкур йиғилишда Пискент туманини ажратилган кредитлар сарфи юзасидан танқид қилганди.
Live
All