Бухородаги ғишт заводида ишчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
20 Март
9031Жорий йилнинг 14 март куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги шлакоблок ғишт ишлаб чиқарадиган заводда ишчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024 йил 14 март куни соат 10:44 ларда Ғиждувон туман “Заргарон” МФЙ Кудре қишлоғида яшаган Ғ.Қ. “СНАКМАN” русумли юк машина тиркамасидаги цементни тушираётган вақтида унинг борти тушиб кетиши оқибатида оғир жароҳат олиб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қ.Ғ.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида 14 мартда суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Бундан ташқари, 19 март куни фожиага сабаб бўлган тиркамали юк машинаси Ғиждувон туманида жойлашган жарима майдончасига жойлаштирилиб, унинг техник созлиги текширилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, “Янги Дархон” МФЙда “King house” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилишида ишлаб келаётган 2001 йилда туғилган Б.Ш.нинг бошига уйнинг 14-қаватидан “опалубка” тушиб кетиши оқибатида йигит вафот этган эди.
LiveБарчаси