Тошкентдаги қурилишда 23 ёшли йигит вафот этди
3-саҳифа
−
12 Март
7788Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй қурилишида 23 ёшли йигит бошига “опалубка” тушиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Кеча, 11 март куни Янгиҳаёт тумани, “Янги Дархон” МФЙда “King house” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилишида ишлаб келаётган 2001 йилда туғилган Б.Ш.нинг бошига уйнинг 14-қаватидан “опалубка” тушиб кетиб, вафот этган.
Дастлабки суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Б.Ш.нинг ўлимига ҳаёт билан номутаносиб жароҳат, бош мия очиқ жароҳати, калла гумбазининг асосий суякларининг юз суякларига ўтувчи синишлари, бош мия лат еб мажақланиши, умуртқа поғонаси ва орқа мия ёпиқ жароҳати, олтинчи еттинчи кўкрак умуртқалари синиши, орқа мия лат ейиши, кўкрак қафаси ёпиқ тўмтоқ жароҳати, тўш суяги, ўпкалар лат еб ёрилиши, бош соҳаси эзилиб йиртилган яраси, ташқи ва ички қон йўқотиш, ички аъзолари кам қонлиги сабаб бўлган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 3 март куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида эр-хотин ўз хонадонидан жонсиз ҳолатда топилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15