Тошкентда эр-хотин ўз уйидан жонсиз ҳолатда топилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида эр-хотин ўз хонадонидан жонсиз ҳолатда топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Кеча, 3 март куни соат 06:30 ларда, Янгийўл тумани Янги Бўстон кўчасидаги уйда яшаган 68 ёшли эркак va унинг хотини ўз хонадони ётоқхонасида, ис газидан заҳарланиши оқибатида, ҳодиса жойида вафот этганлиги аниқланган.

Суд-тиббий экспертиза бўлими берган маълумотларга кўра, уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш, мия ва ўпка шиши сабаб бўлган.

Ушбу ҳодиса бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 март куни Фарғонада бир эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ис гази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг