Бухорода шифокор пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
26 Октябрь
6720Бухоро вилояти Шофиркон тумани Марказий поликлиникасида фуқарога ногиронлик нафақасини умрбодга қилиб беришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий инспекция ходимлари шифокорнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида Бухоро шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда тезкор тадбир уюштирган.
2023 йилда 6 ой муддатга 2-гуруҳ ногиронлиги тайинланган фуқаро ногиронликни узайтириш учун қайта тиббий кўрикка борган вақтида Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиникаси шифокорларидан бири фуқарога ногиронлик нафақасини умрбодга қилиб беришни ваъда қилиб, 700 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.
2024 йил 16 октябрь куни шифокор иш жойида 2,5 млн сўм миқдорида пора олган вақтида қўлга олинган. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида тадбиркорнинг биносини фойдаланишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган кадастр муҳандиси ушланганди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси