Бухорода аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилди
Жамият
−
17 Июнь 2020
90912020 йил 17 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 нафарга ошиб, 5638 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 73 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.
Бугунга қадар Ўзбекистонда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
“Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1523 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь