Бухорода 100 дан ортиқ қиз ИИБга олиб борилди. Улардан 5 нафари фоҳиша экани айтилмоқда

Жамият

image
Тошкентдаги массажчилар фоҳиша эканлиги аниқланди north_east

Тошкентдаги массажчилар фоҳиша эканлиги аниқланди

Бухоро вилоятида 3 кун давом этган тунги рейдларда 100 дан ортиқ қизлар ИИБга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ИИБ, Миллий гвардия, Маҳалла, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 9-11 март кунлари Бухоро ва Когон шаҳарлари, шунингдек, вилоятнинг барча туманлари ҳудудида фаолият кўрсатувчи тунги клуб, кафе-бар, ресторан, чилимхона ва бошқа кўнгилочар жойларда тунги рейдлар ўтказилган.

Натижада 330 нафар шахс ички ишлар бўлимларига олиб келинган. Айтилишича, уларнинг 100 дан ортиғини қизлар ташкил этади.

Шунингдек, тунги клуб ва бошқа кўнгилочар жойлар эгалари ҳамда масъулларига вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб этмаслик, тунги вақтларда вояга етмаганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз бўлишларига йўл қўймаслик тўғрисида тушунтирилиб, огоҳлантириш ишлари олиб борилган.

Ўтказилган тадбирлар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-2-моддасида кўрсатилган 4 та (вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш) ҳуқуқбузарлик ҳамда 5 та фохишалик билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро фоҳиша

Баҳолаганлар

1014

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг