Бухоро вилояти ҳокими ҳам контейнерга кўчиб ўтди
Жамият
−
02 Март 2021
17710Бухоро вилояти ҳокими Олот тумани “Давлатбой” маҳалласида жойлашган вагон-штабга кўчиб ўтди. Ботир Зарипов шу ерда яшаб, олотликларнинг муаммоларини ўрганмоқда.
Ботир Зарипов бугун, 2 мартни мазкур штабда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан бошлади.
"Ботир Зарипов шу ерда яшаб, олотликларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Уларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда", дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Аввалроқ, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Президент танқид қилган “Бунёдкор” маҳалласида ўрнатилган контейнерга кўчиб ўтишини айтганди. Ҳоким учун маҳаллада алоҳида контейнерли уй қурилди.