Фото: Наманган вилояти ҳокимининг Президент борган абгор маҳалладаги уйи тайёр бўлмоқда
Жамият
−
26 Февраль 2021
31020Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида кутилмаганда Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласига кириб, маҳалладаги аҳвол юзасидан мутасаддиларни кескин танқид қилган эди.
Ташрифдан сўнг вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу маҳалла аҳолиси билан учрашиб, “Бунёдкор” маҳалласига кўчиб ўтишини маълум қилган эди.
“Ҳар куни шу ерда, сизларга қўшни бўламан. Уйим маҳалла идорасининг рўпарасида жойлашади. Бугун шу ерга контейнер ўрнатилади ва унга “вилоят ҳокимининг уйи” деб ёзиб қўйилади”, деган эди Шавкатжон Абдураззоқов аҳоли билан учрашувда.
Ҳозирда ҳоким вақтинча яшаш учун кўчиб ўтадиган “вилоят ҳокимининг уйи” деярл тайёр бўлди. “Халқ сўзи” нашри унинг суратларини эълон қилди.
Расмлардан кўриниб турибдики, барча қулайликларга эга контейнер ўрнатилиб, унинг атрофи девор билан ўралган, дарвоза қилиниб уй ҳовлисига фуқароларни қабул қилиш, суҳбатлашиш, мурожаатларини тинглаш учун махсус айвон ҳам қурилмоқда.