Бухоро кириш-чиқиш учун ёпилди

Жамият

1

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг мамлакат бўйлаб тарқалиб кетмаслиги учун карантинга ёпилган ва транспорт воситаларининг кириш чиқиши тўхтатилган шаҳарлар қатори кенгайди.

Бугун, 27 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Бухоро шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Бухоро шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, бу вилоят аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида махсус комиссия қарорига кўра амалга оширилди.

Бухоро шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Бухоро шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Бухоро шаҳрига кириш учун, вилоят туманларидан Бухоро шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Аввалроқ, ТошкентНаманганАндижонСамарқанд ва Гулистон шаҳарлари коронавирус сабаб кириш ва чиқиш учун ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 75 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро карантин коронавирус

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг