Расман: Тошкент эшиклари ёпилмоқда

Жамият 16117
image

Аввалроқ, Ўзбекистонга кириш ва чиқиш буткул тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Бунда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 823
Рейтинг: 3
t
×