Гулистон шаҳри дарвозалари ҳам ёпиляпти
Жамият
−
26 Март 2020
7741Эртага, 27 мартдан эътиборан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудудида тарқалишининг олиш мақсадида 27 март куни соат 00:01 дан бошлаб Гулистон дарвозалари ёпилади.
Ушбу чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолатлар ва шаҳарда доимий яшовчи шахсларга Гулистон шаҳрига кириш учун вилоят марказидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Гулистон шаҳрига кириш ва чиқиш фақат иккита йўналиш бўйича, яъни Гулистон шаҳри Гулистон кўчасига йўл ўтказгич кўприк орқали ҳамда иккинчи йўналиш Гулистон шаҳри Дўстлик қўрғони Хондамир кўчаларида ташкил этилган карантин постлари орқали транспорт воситалари ва йўловчиларни дезинфекция қилган ҳолда амалга оширилади.
Гулистон шаҳрига бошқа йўналишларда кириб-чиқиш жойлари тўлиқ ёпилади.
Аввалроқ, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд шаҳарлари коронавирус сабаб кириш ва чиқиш учун ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь