Бўкада юк машинаси йўл четида ўтирган шахсни уриб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Бўка туманида юк машинаси йўл четида ўтирган одамни уриб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.  
Маълум бўлишича, Бўкадаги йўлда номаълум жасад ётганлиги аниқланган. Жасад 17 февраль куни соат 23:00 ларда Бўка туманидан ўтган А373 Гулистон—Бўка—Оҳангарон йўлининг 53-километрида топилган. Тиббий экспертиза хулосаларига кўра, ушбу фуқаронинг шахсига ва ўлим ҳолатига автомашина уриб кетиши сабаб бўлганлиги маълум бўлган. Қочиб кетган ҳайдовчини аниқлаш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Ҳодиса содир бўлган куннинг эртасига гумондор ва машина топилган. Гумондор шахс 1994 йилда Сирдарё вилоятида туғилган бўлиб, ҳодисани ўзига тегишли Isuzu машинасида содир қилгани аниқланган. 

“Қоронғида 60 тезликда кетаётгандим. Фуқаро чизиқдан сал берироқда ўтириб олганди. Олдида нарсалари сочилиб ётганди. 5 метр масофа қолганди, айланиб ўтдим, тегмади деб ўйлагандим. Қўрқиб кетдим, бақириб юбордим. Тегмади деб ўйлаб кетдим. Уйга бориб, эсласам кўзимга ёш келяпти”, дейди ҳайдовчи. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117- (хавф остида қолдириш) ва 266-моддалари (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Gentra йўл четида турган 2 пиёдани уриб юборганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бўка юк машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг