Самарқандда Gentra йўл четида турган 2 пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
18 Февраль
4662Самарқанд вилоятида Gentra икки пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 17 февраль куни тахминан соат 14:10 да вилоятнинг “Бухорий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Нурпоя кўчасида юз берган. Йўлда ҳаракатланиб келаётган Gentra русумли автомобиль Cobalt билан тўқнашиб, йўлнинг ўнг четида турган икки пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёдалар жароҳат олиб, зудлик билан шифохонага етказилган. Ҳозирда Самарқанд ЙҲХБ ЙТҲ бўлими ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
“Барча ҳайдовчиларни тезликка риоя қилишга, йўлда эътиборли бўлишга ва светофор сигналига қатъий амал қилишга чақирамиз. Ёдда тутинг, йўллардаги хавфсизлик ҳар бир ҳаракат иштирокчисига боғлиқ!” дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида Lacetti машинасида бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилган мактаб ўқувчиси вафот этганди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
26 Март