Бугун ўзбекистонлик футболчилар Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди
Спорт
−
10 Ноябрь 2023
14191Бугун, 10 ноябрь куни Индонезияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари старт олади. Кичик мундиалнинг “B” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон вакиллари дастлабки турда малилик тенгқурларига қарши майдонга тушади.
Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари шу йили ёзда Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатининг ярим финалига қадар етиб бориб, дунё биринчилигига йўлланмани қўлга киритганди. Малидан ташқари, ўзбекистонлик футболчилар Канада ва Испания вакилларига қарши ўйин ўтказади.
Ўзбекистоннинг бугунги рақиби Мали Африка чемпионатида 4-ўрин соҳибига айланиб, Жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳуқуқига эга чиққан. Раҳматуллаев шогирдлари бугун “қора қитъа” вакиллари билан тўлиқ кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. Учрашувни уругвайлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Техера Густаво, унга қанотларда ҳамюртлари Баррерио Карлос ва Ниевас Андрес ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса индонезиялик Аранда Априсманга топширилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Мали учрашуви Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади. Баҳсда Суракарта шаҳридаги “Манаҳан” стадиони мезбонлик қилади.
LiveБарчаси