Бугун Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун майдонга тушади

Спорт

image
Бугун, 16 май куни футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги чорак финал учрашувида майдонга тушади. Сергей Чигодаев бошқарувидаги жамоа ярим финал йўлланмаси учун Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичида Ҳиндистон ва Австралия терма жамоаларини мағлубиятга учратган ҳолда “Д” пешқадам сифатида чорак финалга чиқди.

Жанубий Корея эса, гуруҳ босқичида 2 дуранг ва 1 ғалаба билан “C” гуруҳида 2-ўрин билан чорак финалга чиқди.

Ушбу ёш тоифасида жамоалар сўнги бор 2023 йил ёзида тўқнаш келган. Унда Жанубий Корея кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Маълумот учун, ушбу ёш тоифасидаги 2025 йилги Осиё кубоги соҳиби Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳисобланади.

Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Ўзбекистон U-17 Сергей Чигодаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг