Бугун Ўзбекистон учун яна бир муҳим ўйин бўлиб ўтади

Спорт

image

Бугун, 20 март куни Жаҳон чемпионати-2026 Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи 7-тури доирасида бир қанча ўйинлар бўлиб ўтади. Австралия-Индонезия, Япония-Баҳрайн, Жанубия Корея-Уммон, Эрон-БАА, Ўзбекистон-Қирғизистон, Қатар-Шимолий Корея, Ироқ-Қувайт, Саудия Арабистони-Хитой, Иордания-Фаластин ўйинлари бугунги кун тартибидан ўрин олган.

Ўзбекистонлик футбол ихлосмандлари учун энг муҳим иккита ўйин бор. Булар биринчи навбатда Ўзбекистон-Қирғизистон ва Эрон-БАА ўртасидаги баҳслар. 

Бироз олдин Ўзбекистон-Қирғизистон баҳсига тўхталган эдик. Энди яна бир муҳим ўйин Эрон-БААга тўхталамиз. Мазкур баҳсда эронликлар ғалаба қозонадиган бўлса, очколар сонини 19 тага етказиб олади ва 25 мартдаги Ўзбекистонга қарши дуранг натижа ҳам Эронни муддатидан аввал мундиалга олиб чиқади. БААнинг мағлубияти Ўзбекистон учун айни муддао бўлади. Чунки агар Ўзбекистон Қирғизистонни мағлуб этса, Эрон ҳам БААни мағлуб этадиган бўлса, амирликлар билан очколар фарқи 6 тани ташкил этади. Бу эса Ўзбекистон термасининг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини анча оширади.

Эрон ва БАА терма жамоалари ўртасидаги ўйин бугун, 20 март куни Теҳронда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Яъни Ўзбекистон-Қирғизистон баҳси билан бир вақтда старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон Жаҳон чемпионати-2026 3-саралаш Эрон-БАА

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг